Алишер Усмонов Халқаро Олимпия қўмитасига салкам 9 млн доллар турадиган тарихий қўлёзмани совға қилди (ФОТО)

Бир неча ой муқаддам АҚШдаги ким ошди савдоларининг бирида замонавий Олимпия ўйинларинин асосчиси Пьер де Кубертенга тегишли қўлёзмалар номаълум шахс томонидан рекорд суммада сотиб олингани ҳақида хабар берган эдик. Қўлёзмалар учун 8,806,500 АҚШ доллари тўлаган инсон номи бугунга келиб аён бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ)манифестининг қўлёзмаси ким ошди савдолар тарихида спортга алоқадор энг қиммат буюм сифатида қайд этилди. Афсонавий бэйсболчи Бейб Рутнинг “Нью-Йорк Янкис” жамоасидаги либоси ўтган йил 5.4 миллион АҚШ долларига сотилиб, бунгача мазкур йўналишдаги рекорд натижа сифатида кўрсатилганди.

Маълум бўлишича, Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти Алишер Усмонов мазкур ноёб қўлёзмаларни сотиб олган. Алишер Бурханович бугун мазкур битикларни Лозаннадаги ХОҚ музейига топширди ва уни ташкилот раҳбари Томас Бах қабул қилиб олди.

алишер_1

Мазкур қўлёзма 14 вароқдан иборат бўлиб, замонавий Олимпия ўйинлари асосчиси – барон Пьер де Кубертен томонидан 1889 йил сиёҳ билан қўлда ёзилган ва 1892 йили илк бор оммага ўқиб-эшиттирган.

“Буугун барчамиз тарихга гувоҳ бўлдик. Бир томондан, тарихий ҳужжатни, замонавий Олимпия ҳаракати асоси бўлган нутқ матнини кўрамиз. Иккинчи томондан, қўлёзмалар ўзининг асл жойи, Олимпия уйига етиб келишидек муҳим воқеликка шоҳидмиз. Сизнинг ҳимматингиз имконсиз нарсанинг рўёсини кўрсатиб турибди. Бундай ёрдамингиз билан ўз тарихимиз ва асосчимиз белгилаб берган йўналиш бўйича юриш имкониятига эга бўламиз”, – деди Томас Бах.

Ўз навбатида Алишер Усмонов ҳам тарихий ҳужжатларнинг асл жойига етиб боргани ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

“Ушбу матн замонавий Олимпия ҳаракатининг манифести. Пьер де Кубертен дунёни бирлашган спорт мусобақалари билан кўрди ва зиддият, урушларга аралашмади. Ишончим комилки, Олимпия музейи бу бебаҳо ҳужжатни сақлаш учун энг яхши жой”, – деди Алишер Усмонов.

Манбаа: МОҚ

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ibrohim Kuziev
12/02/2020 13:17
afsus shuncha pul
Ibrohim Kuziev
12/02/2020 13:18
pul topip aqil topmagan

Минбар

Барча блоглар