Алиссон кетиши мумкин: "Ливерпуль" янги дарвозабон изламоқда
"Ливерпуль" раҳбарияти жамоанинг асосий дарвозабони Алиссон Бекер ўрнига янги номзодлар қидирмоқда.
Маълумотларга кўра, бразилиялик посбон ёзги трансферлар вақтида "Ювентус"га ўтиши мумкин. "TuttoJuve" хабарида айтилишича, "қизиллар"нинг асосий варианти — Георгий Мамардашвили.
Шунингдек, мерсисайдликлар Люка Шевалье ва Эмилиано Мартинесга ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Алиссон 2018 йилдан бери "Ливерпуль" сафида тўп тепиб келмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Фикрлар