Алиссон: Ўзимни "Олтин тўп"га муносибман деб ўйламайман
"Ливерпуль" клуби ва Бразилия терма жамоаси дарвозабони Алиссон Бекер ўзининг “Олтин тўп”ни қўлга киритиш имкониятлари ҳақида гапирди.
“Ушбу мукофотга лойиқман деб ўйламайман. “Олтин тўп”га муносиб бўлган мендан кўра яхшироқ футболчилар кўп. Мен бор йўғи дарвозабонман”, - дейди Бекер.
Эслатиб ўтамиз, Бекер ўтган мавсум “Ливерпуль” сафида ЕЧЛда ғолиб чиқди, айни дамда эса Бразилия терма жамоаси сафида Америка кубоги финалига чиқди. Унда 7 июль куни Перуга қарши бўладиган финалда ғалаба қозониб, ўзининг мавсумдаги иккинчи титулини қўлга киритиш имкони бор.
Фикрлар