Алиссон йилнинг энг яхши дарвозабони бўлди

Милан шаҳрида йилнинг энг яхшилари ФИФА томонидан тақдирланмоқда. Шу қаторда, йилнинг энг яхши дарвозабони ҳам маълум бўлди.

"Ливерпуль" дарвозабони Алиссон Беккер энг яхши дарвозабон мукофоти билан тақдирланди.

Соврин учун бразилиялик посбондан ташқари, Эдерсон ("Манчестер Сити") ва тер Штеген ("Барселона") даъвогарлик қилишаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Алиссон ўтган мавсумда "Ливерпуль" билан биргаликда чемпионлар Лигасини қўлга киритди ва АПЛда вице-чемпион бўлди. Бундан олдин, Алиссон УEФА томонидан ҳам йилнинг энг яхши дарвозабони номига сазовор бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!