
Алькантара: "Барселона" учун требл – ҳар доим мақсад бўлиб келган"
Каталония клубининг собиқ яримҳимоячиси Тьяго Алькантара "Барселона"нинг бу мавсумда требл (учта катта соврин – Ла Лига, Кубок ва Чемпионлар лигаси) учун курашаётгани ҳақида фикр билдирди.
"Требл сўзи қўрқинчли эмас, клуб бунга олдин ҳам эришган. Бу дунёдаги энг катта клублар учун доимий мақсад бўлиб келган, ва "Барса" ҳам шулар қаторида.
Бу ҳар бир ўйиннинг асосий шиори эмас, лекин ҳар бир машғулотда ва дам олиш кунида шу ҳақда ўйланади" – ддея ўз фикрларини билдириб ўтди "кўк-анорранглилар"нинг собиқ футболчиси
Айни пайтда "Барселона" Ла Лиганинг турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди – 32 турдан сўнг жамоа ҳисобида 73 очко бор. Кубок финалида Ханс-Дитер Флик шогирдлари "Реал"га қарши майдонга тушишади, Чемпионлар лигаси яримфиналида эса "Интер" билан беллашишади.
Фикрлар