Алькантара "Барселона"да қолади
"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантара жамоада қолади. Бу ҳақида "Mundo Deportivo" нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, "кўк-анорранглилар" футболчи учун 16 млн евро нарх белгилаган эди. Бироқ 27 ёшли футболчига бирорта клуб қизиқиш билдирмаган. Шу сабабли, турли йилларда ҳар хил жамоаларга ижарага берилган Алькантара бу мавсумни каталонияликлар сафида ўтказади.
Бразилия терма жамоаси аъзоси ўтган мавсумни "Сельта" клубида ижара асосида ўтказди ва 29 ўйинда иштирок этиб, 4 та гол уришга муваффақ бўлди.
Фикрлар