Алькантара Бэйлни
Ads

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Тиаго Алькантара "Реал" вингери Гарет Бэйлни ўз жамоасида кўриш истаги борлигини айтди.

“Жамоамиз эшиклари унинг учун доимо очиқ. Рибери ва Роббен каби асосий ярим ҳимоячиларимизни йўқотганимизни ҳисобга олсак, бундан футболчи бизга жудаям керак. Чунки, Бэйл ҳам худди шу позицияда ўйнайди ва агар у жамоамизга ўтишни истаса, биз уни кутиб олишга тайёрмиз”, - дейди Алькантара.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Реал” бош мураббийи Зинедин Зиден Бэйл жамоадан кетишга жуда яқин эканлиги ҳақида айтиб ўтган эди.