Алькантара фаолиятининг охиригача "Бавария"да қолмоқчи
“Бавария” клуби собиқ бош мураббийи Тьяго Алькантара фаолиятининг охиригача мюнхенликлар сафида қолиши мумкинлигини инкор этмади.
“Дунёда ҳар мавсум совринлар учун курашадиган жамоалар саноқли. “Бавария” ушбу жамоалар қаторига киради. Мен бу ерда ўзимни майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам муҳим инсон деб ўйлайман. Бу туйғу менга ёқади. Фаолиятимнинг охиригача “Бавария”да қолишим мумкинми? Барча нарса бўлиши мумкин”, - дейди Алькантара.
Маълумот учун, Алькантара “Барселона” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 204 та ўйинда майдонга тушди ва 28 та гол ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар