Аллегри ҳам "Реал"га рад жавобини берди

“Ювентус” клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри ўз лавозимини тарк этмайди.

Tuttosport нашрининг хабар беришича, “Реал Мадрид” италиялик мутахассисни ўтган ҳафта истеъфога чиққан Зинедин Зиданнинг ўринбосари сифатида кузатиб боришаётганди. Бироқ, Массисилиано ушбу таклифга рад жавобини берган.

50 ёшли мураббий “туринликлар”ни яна бир мавсум бошқаришга ваъда берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!