Аллегри икки футболчига чиқиш эшикларини кўрсатди

"Ювентус" икки ярим ҳимоячи билан хайрлашмоқчи.

"Calciomercato" нашрининг хабарига кўра, "кекса сеньоралар" бош мураббийи Массимилиано Аллегри Адриен Рабьо ва Аарон Рэмсига чиқиш эшикларини кўрсатди. Иккиси ҳам январда жамоа билан хайрлашади. 

Маълумотларга қараганда, ярим ҳимоячиларни "Ньюкасл" ўз сафига қўшиб олишга тайёр. "Қарғалар" бу икки трансферлар учун 30 миллион евро сарфлашга тайёр. 

Агар улар клубни тарк этса, туринликлар сезиларли даражада маошларни тежашга эришади. Рэмси А Сериянинг энг кўп маош оладиган футболчиларидан саналади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!