Аллегри МЮни бошқармоқчи

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра, 51 ёшли мутахассис инглиз тилини ўрганиш учун яқин вақт ичида Лондонга бориши керак. Италиялик "қизил иблислар"нинг кейинги мураббийига айланмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Аллегри Туринда ўтган 5 мавсумдан сўнг "Ювентус"ни тарк этди. У бу вақт ичида жамоа билан 11 та титулни қўлга киритди.

Маълумот учун, "Манчестер Юнайтед"га айни вақтда Уле-Гуннар Сульшер устозлик қилмоқда. Унинг жамоа билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!