Аллегри Саудия клубига бош мураббий бўлади
Массимилиано Аллегри ҳам Саудия томон йўл олмоқда. У "Ал-Аҳли"нинг янги бош мураббий бўлиши кутилмоқда.
Фабрицио Романога кўра, томонлар келишувга эришишга яқин турибди. Мураббий келаси мавсум бошидан клубда иш бошлайди. Айни пайтда жамоани бошқараётган Маттиас Яйссле истеъфога чиқади.
"Ал-Аҳли" ҳозирда Саудия чемпионати турнир жадвалида 5-ўринда турибди. Жамоа чемпионлик учун курашмоқчи, лекин германиялик мутахассис буни эплай олмади.
Фаолиятининг сўнгги ўн йилида икки марта "Ювентус"га тайинланган Аллегри биринчи марта Италиядан бошқа давлатда ишлашига тўғри келади.
Фикрлар