Аллегри терма жамоани бошқаришни истамаяпти
“Ювентус” бош мураббийи Массимилиано Аллегри Голландия терма жамоаси бош мураббийи лавозимини эгаллаши мумкин.
Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра, италиялик мутахассисга “Барселона”га ўтиб кетган Роналд Куманнинг ўрнини эгаллаш таклиф қилинган. Бироқ Аллегри бу таклифни қабул қилишга шошилмаяпти. У клублардан таклифлар бўлишини кутмоқда.
Бундан аввалроқ, Аллегри “Интер” бош мураббийи Антонио Контенинг ўрнини эгаллаш учун асосий номзод сифатида эътироф этилаётган эди.
Фикрлар