Аллегри учун "Манчестер Юнайтед" ва "Бавария" асосий даъвогар

"Манчестер Юнайтед" ва "Бавария" клублари "Ювентус" кетишини эълон қилган мутахассис Массимилиано Аллегри учун кураш бошлади. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Бундан ташқари 51 ёшли мутахассисга "Галатарасой" ва "Тоттенхэм" ҳам қизиқмоқда.

Маълумот учун, Аллегри “Ювентус”ни 2014 йилдан буён бошқариб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида “кекса синьора” билан бирга жами 11та совринни қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!