Алли ҳеч кимга керак эмас
Англиялик ярим ҳимоячи Деле Аллининг "Бешиктош"даги фаолияти муваффақиятли бўлмади.
Sabah нашри хабарига кўра, турк гранди раҳбарияти ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиб, футболчини "Эвертон"га қайтармоқчи. Бироқ мерсисайдликлар футболчини қайтариб олмоқчи эмас ва ижара шартномасини бузишни хоҳламаяпти.
Алли Туркия чемпионатининг жорий мавсумида 7 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди. Унинг истанбулликлар билан ижара шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади.
Трансфермаркт портали талқинига кўра, Деленинг трансфер нархи 14 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар