Алли ва Шоу Англия терма жамоаси қароргоҳини тарк этди, уларнинг ўрнига янги футболчилар келди

Англия терма жамоаси мураббийлар штаби Швейцарияга қарши ўйиндан олдин таркибда баъзи ўзгаришларни амалга оширишди.

Унга кўра МЮ ҳимоячиси Люк Шоу ва “Тоттенхэм” ярим ҳимоячиси Деле Аллилар терма жамоа қароргоҳини тарк этишди. Уларнинг ўрнига эса “Лестер”нинг икки футболчиси - Бен Чилуэлл ва Демерэй Грэйлар Англия терма жамоасига чақирилишди.

Эслатиб ўтамиз, Шоу Испанияга (2:1) қарши ўйинда жароҳат олган бўлса, Алли мушакларида бироз оғриқ ҳис қила бошлаган.

Маълумот учун, Англия - Швейцария терма жамоалари ўртасидаги баҳс 11 сентябрь куни Лестер шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!