Алонсо “Челси”га “Реал”дан беш футболчи танлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Яқинда “Реал” президенти Флорентино Перес Хаби Алонсони бош мураббий этиб тайинлаш аслида хато бўлмаганини тан олди. Унинг айтишича, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати сабабли жамоа мавсумолди тайёргарлигини тўлиқ ўтказмаган ва бу футболчиларнинг жисмоний ҳолатига таъсир қилган.

Ҳозир Хаби Алонсо “Челси” бош мураббийлигига яқин турибди.

Шу билан бирга, Британия оммавий ахборот воситалари Хаби Алонсо “Стэмфорд Бридж”га собиқ жамоасидан кимларни олиб келиши мумкинлигини фаол муҳокама қилмоқда. Sports Illustrated нашри ҳатто Мадриднинг “Реал” клубидаги беш футболчи испаниялик мураббий ортидан боришга тайёр эканини таъкидлаяпти.

Булар:

Фран Гарсия (чап қанот ҳимоячиси);
Антони Рюдигер (марказий ҳимоячи);
Эдуарду Камавинга (марказий ярим ҳимоячи);
Арда Гюлер (ҳужумкор ярим ҳимоячи);
Гонсало Гарсия (марказий ҳужумчи).

Ҳозирча буларнинг барчасини тасдиқланмаган маълумотлар сифатида қабул қилиш керак, чунки Хаби Алонсо ҳали “Челси” бош мураббийига айлангани йўқ. Бироқ мураббий ҳақиқатдан ҳам айрим позицияларни кучайтириш учун Лондон клуби раҳбариятидан аниқ футболчиларни сўраши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!