Алонсо “Реал” аввал қадрламаган юлдузни ортга қайтаради

  • 17 ноябрь, 08:47
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” бош мураббийи Хаби Алонсо “Арсенал”  сардори ва етакчиси Мартин Эдегорни ўзи ишлашни истаётган трансфер нишонлари рўйхатига киритди.

Tecno

- “Реал” кутилмаган  йўл тутиб, Мартин Эдегорни яна ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади, - деб ёзди таниқли инсайдер Экрем Конур ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида.

Қизиғи шундаки, “Реал” норвегиялик иқтидор эгасини 2015 йили “Стрёмсгодсет” жамоасидан 2,8 миллион еврога харид қилиб, “Кастилья”га жойлаган эди. Бироқ ярим ҳимоячи бир неча уринишда ҳам “Реал”нинг биринчи жамоаси таркибидан жой ола билмади.

Аввалига “Херенвен”, “Витесс”, “Реал Сосьедад” жамоаларида ижара асосида ўйнаган футболчини 2021 йилнинг бошида мадридликлар “Арсенал”га жўнатди. Лондон клубидаги муваффақиятли босқичдан кейин ҳам Эдегор “Қироллик клуби”дан кутилган таклифни олмади ва ёзда тўлиқ “Арсенал”га кўчиб ўтди.

26 ёшли футболчи айни пайтда “канонирлар”нинг асосий ўйинчиси ҳисобланади. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилгача давом этиши белгиланган. Transfermarkt портали Эдегорни 85 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!