Алонсо “Реал”дан “Челси”га ёрдамчи кучларни чақирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи Хаби Алонсо жамоадан Энцо Фернандес кетган тақдирда, «Реал»нинг икки ярим ҳимоячиси — Орельен Тчуамени ва Арда Гюлерни ўз жамоаси сафига қўшиб олишни истамоқда.

Sport.es нашри маълум қилишича, икки футболчи ҳам Жозе Моуриньо бош мураббий бўлиб келганидан кейин Мадрид клубидаги келажагига ишончсиз қарамоқда.

Шу билан бирга, «Реал» Тчуаменини сотишга шошилмаяпти. Бироқ Энцо Фернандес трансфери амалга ошса, француз ярим ҳимоячиси билан хайрлашиш эҳтимоли мавжуд. Мадридликлар унинг трансфер нархини камида 90 миллион евро деб баҳоламоқда.

Манбага кўра, Хаби Алонсо «Реал»да ишлаган даврида ҳам Тчуамени ва Гюлер билан яхши муносабатда бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!