Алонсо шармандали мағлубият сабабларини айтди
«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо АПЛ 5-турида «Брентфорд»га қарши учрашувдаги 0:3 ҳисобидаги мағлубият ҳақида фикр билдирди.
- Ҳаммаси, айниқса натижа, кўнглимизни қолдирди, аммо биз яхшироқ ўйнай оламиз. Биз яхшироқ ўйнашимиз шарт. 45 дақиқа давомида яхши курашдик, аммо иккинчи бўлимда ўйинимиз пасайиб кетди ва учта гол ўтказиб юбордик.
Диққатни йўқотмаслик керак. Стандарт вазиятдан гол ўтказиб юборсангиз, рақиб устунлик ва ўйин назоратига эга бўлади. Иккинчи голдан кейин вазият янада мураккаблашади, жарима майдони яқинида интизом билан боғлиқ кичик муаммолар пайдо бўлди. Буни тузатишимиз керак, булар бизнинг хатоларимиз эди.
Биринчи бўлимда ўйин ичида эдик, аммо хавфли вазиятлар ярата олмадик. Бизга қулай позициядан зарба бериш учун сўнгги узатма, сўнгги финт етишмади. Аммо бу масаланинг бир томони.
Иккинчи томони эса рақиб ҳужум қилаётганда позицияни сақлаш, зич ўйнаш, ҳимояланиш ва бирдамликни сақлашдир. Яккакурашларда ғалаба қозониш ва бу борада барқарорликка эришишимиз керак, — дея Алонсонинг сўзларини BBC келтиради.

Фикрлар