Алонсонинг аралашуви Себальоснинг трансферини чўзиб юбориши мумкин

CHERY AUTO

Дани Себальоснинг Мадрид клубидаги келажаги нафақат "Марсель"нинг қизиқишига, балки мураббийлар жамоасининг қарорига ҳам боғлиқ.

ESPN маълумотига кўра, "қаймоқранглилар" футболчини кейинчалик сотиб олиш имконияти билан ижарага беришни кўриб чиқишга тайёр. Бироқ, сотиб олиш нархи 15-20 миллион еврони ташкил этиши лозим.

Таъкидланишича, Хаби Алонсонинг позицияси вазиятни мураккаблаштирмоқда. Яъни мураббий клуб муносиб ўринбосар топмагунча ярим ҳимоячини қўйиб юбориш ниятида эмас. Ҳозирда мос ўйинчини топиш осон эмас ва айнан шу ҳолат музокараларни чўзиб юбориши мумкин.

Маълумот учун, 29 ёшли испаниялик футболчи 2017 йилдан бери "Реал" сафида тўп тепиб келмоқда, шунингдек, унинг фаолиятида "Арсенал"да икки йиллик ижара ҳам мавжуд.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!