Алонсонинг кетишига икки сабаб айтилди
“Реал” раҳбарияти ёздан бери жамоада бош мураббийлик қилиб келаётган Хаби Алонсони ишдан олгани футбол жамоатчилиги томонидан жуда кўп муҳокамаларни келтириб чиқарди.
Хусусан, таниқли журналист Пепе Альвареснинг маълум қилишича, Хаби Алонсо “Реал” бош мураббийи лавозимини ўз хоҳиши билан тарк этган. Бу ҳақда “Қироллик клуби” матбуот хизмати ҳам расман хабар берди.
11 январь куни мадридликлар Испания Суперкубоги финалида “Барселона” дан 2:3 ҳисобида мағлубиятга учраган эди.
Манбага кўра, Алонсо бош мураббийликдан кетиш ҳақида қарор қабул қилишга икки асосий сабаб туфайли мажбур бўлган.
Биринчи сабаб – жамоа ичидаги эгоизм ва доимий ҳурматсизликдан чарчаганлиги. Айниқса, сўнгги ҳафтада бу ҳолат янада кучайган. Иккинчи сабаб эса, охирги ойларда клуб томонидан етарлича қўллаб-қувватланмаганидир.
Алонсо “Реал”ни 2025 йил ёзидан бери бошқариб келаётган эди. Расмий баёнотда жамоа билан хайрлашув ўзаро келишув асосида амалга оширилгани айтилди. Янги бош мураббий этиб мадридликларнинг яна бир собиқ футболчиси Альваро Арбелоа тайинланди.



Фикрлар