Алонсонинг ўрни кимга тегиши ҳал бўлди

CHERY AUTO

Катта умидлар билан ўтган ёз Бундеслиганинг “Байер” клубидан Мадридга олиб келинган бош мураббий Хаби Алонсонинг “Реал”даги ишлари кутилганидек силлиқ кетаётгани йўқ.

Tecno

Орадан ярим йил ўтиб, Алонсонинг курсиси қимирлаб қолди. “Қироллик клуби” унинг ўрнига бошқа номзодларни ўрганиб чиқаётгани ҳақида кўп маълумотлар чиқяпти.

Хусусан, ESPN нашрининг хабар беришича, “Реал” ёшлар жамоаси бош мураббийи Альваро Арбелоа клуб раҳбарияти томонидан ҳамкасби Хаби Алонсо ўрнига асосий номзод сифатида кўрилмоқда.

Манба маълумотига кўра, мадридликлар қишки трансфер бозорига чиқиш орқали кадрлар муаммосини ҳал қилиш вариантини кўриб чиққан, бироқ мутасаддилар январь ойида харидлар эҳтимоли паст, деб ҳисоблайди.

Испания Суперкубоги “Реал” учун мавсумда ҳал қилувчи паллага айланиши мумкин, чунки Алонсонинг келажаги ҳали ҳам катта сўроқ остида қолмоқда. Мадридликлар Суперкубог ярим финалида ҳамшаҳарлари “Атлетико”га тўқнаш келган. Финал йўлланмаси эгаси 8 январь куни аниқланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!