"Атлетико" Альварес бўйича талабларини қўйди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг «Атлетико» жамоаси ҳужумчи Хулиан Альваресни «Барселона»га фақат муайян шартлар бажарилган тақдирдагина қўйиб юборишга тайёр.

Маълумотларга кўра, аргентиналик футболчи бир неча вақтдан бери клуб раҳбариятига босим ўтказиб, ўзи истаган трансферга эришишга уринган. Эҳтимол, у мақсадига етиб, «матрасчилар» раҳбариятини кўндиришга муваффақ бўлган кўринади.

Sport нашри ёзишича, «Атлетико» «Барселона» билан музокараларни фақат битта ҳолатда бошлайди: агар каталонияликлар Хулиан Альварес учун камида 150 миллион еврони бир йўла тўлашга рози бўлса. 

Мадрид клубини футболчилар алмашинуви варианти қизиқтирмаяпти – улар «Барселона»га битимга бошқа ўйинчиларни қўшиш имконини бермайди.

Transfermarkt портали экспертлари эса Хулиан Альвареснинг бозор қийматини 100 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!