Алвес - энг яхши футболчи, Алиссон - энг яхши дарвозабон, Эвертон - энг яхши тўпурар

Хабарингиз бор бугун тонгда Бразилия яшил майдонлари мезбонлик қилган навбатдаги Америка кубоги ҳам ўз якунига етди. Ҳал қилувчи финал учрашувида Бразилия Перуга қарши баҳс олиб борди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мусобақа якунларига кўра турнирнинг энг яхши футболчиси деб Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Дани Алвес топилди. Энг яхши дарвозабон номинацияси эса Алиссонга насиб этди. 6та ўйинда 3та гол урган Эвертон эса мусобақа тўпурари бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия 2007 йилдан буён илк бор Америка кубогида зафар қучди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!