Алвес: Месси асосий таом, биз эса уни тўлдирувчи қўшимчамиз

"Барселона" собиқ ҳимоячиси Дани Алвес каталонияликлар сардори Лионель Месси ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Лео табиатан ғолиб, у ютқазишни ёқтирмайди. Жамоа ютқазганда унинг жаҳли чиқиши нормал ҳолат. Ҳамма каби у ҳам доимо ғалаба қозонишни истайди.

У "Барселона"да кўп йиллардан буён тўп суриб келмоқда, тажрибали футболчи сифатида жамоа қандай ўйнаши кераклигини жуда яхши билади. Ҳозир у атрофдагилардан етарлича қўллаб-қувватловни ҳис қилмаяпти.

Мен ҳар доим Месси асосий таом, биз эса уни тўлдириш учун қўшимча эканлигимизни айтганман. У майдонда борини бериб ўйнайди, аммо биз у ҳам оддий инсон эканлигини тушунишимиз керак", - дейди Алвес.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!