Алвес тарихий рекордини янгилади

“Сан-Паулу” клуби ўнг қанот ҳимоячиси Дани Алвес Бразилия терма жамоасида Олимпиада чемпионига айланди.

Эътиборлиси, бу 38 ёшли футболчи учун 43-профессионал соврин бўлди. Алвес шу тариқа бу кўрсаткич бўйича ўзига тегишли бўлган рекордни янгилади.

Дани Алвес ушбу совринларнинг ярмидан кўпини "Барселона" сафида қўлга киритган. У каталонияликлар сафида 8 мавсумда 23 кубок ютди.

Бразилия терма жамоаси Олимпиада финалида Испанияни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Comments

You must be logged in to commet!