Аманда Анисимованинг оёғи безовта қилиб қолди

Кеча  "Miami Open - 2018" турнирининг иккинчи даврасига чиққан америкалик Аманда Анисимова мусобақадаги иштирокини тугатди.

Бунга сабаб, Аманданинг ўнг оёғидан олган жароҳати бўлди.

"Мен афсус билан мусобақадаги иштирокимни эрта якунлайман. Тўпиғимдан кичик жароҳат олдим ва турнир билан хайрлашишга мажбур бўлдим", - дейди Аманда.

Шу тариқа испаниялик Гарбин Мугуруса мусобақанинг учинчи даврасига тўғридан-тўғри  йўл оладиган бўлди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!