Америка кубоги. Уругвай кутилмаганда Перуга ютқазиб қўйди

Хабарингиз бор айни кунларда Бразилия яшил майдонлари Америка кубоги бўлиб ўтмоқда.

Кеча мусобақанинг чорак финалидан ўрин олган Уругвай ҳамда Перу терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Ўйиннинг асосий ва қўшимча бўлимлари 0:0 ҳисобида якунлангач, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Унда эса омад перуликларга кулиб боқди.

Уругвай - Перу - 0:0 . Пенальти - 4:5

Пенальтилар серияси: Суарес - 0:0 (қайтарди). Герреро - 0:1. Кавани - 1:1. Руидиас - 1:2. Стуани - 2:2. Йотун - 2:3. Бентанкур - 3:3. Адвинкула - 3:4. Торрейра - 4:4. Флорес - 4:5. 

Уругвай: Муслера, Годин, Касерес, Хименес, Д.Гонсалес, Де Арраскаэта, Нандес (Торрейра, 57), Вальверде (Стуани, 90+7), Бентанкур, Суарес, Кавани.

Перу: Гальесе, Самбрано, Адвинкула, Трауко, Абрам, Куэва (Руидиас, 85), Йотун, Флорес, Тапия, Герреро, Каррильо (К.Гонсалес, 75).

Эслатиб ўтамиз, энди Перу ярим финалда амалдаги чемпион - Чили терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!