Америкалик журналистнинг жасади мамлакатига етказилди

Америкалик журналист Грант Уолнинг жасади ва буюмлари АҚШга қайтарилди, дея хабар бермоқда si.com портали давлат департаментининг юқори мартабали мулозимига таянган ҳолда.

Ушбу манба қўшимча маълумот бермади, бироқ Қатардаги элчихона журналистнинг оиласи билан ҳамкорликда иш олиб борилишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, журналист Нидерландия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2022 чорак финал ўйинида «Лусаил» стадионидаги пресс йўлакда йиқилиб тушган эди.

Шифокорлар унга воқеа жойида тез ёрдам кўрсатишгач, журналист шифохонага етказилган. Бироқ 10 декабрь куни эрталаб маҳаллий касалхонада вафот этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!