Америкалик собиқ жангчи UFC президенти ҳақида: Бу ҳақда дунёга айтишим керак!

  • 4 июль, 16:20
  • 0
  • MMA

47 ёшли америкалик аралаш яккакураш жангчиси, ўрта ва енгил вазн тоифасида UFC камари учун собиқ даъвогар, ўтган ой UFC шон-шуҳрат залига киритилган Чейл Соннен ўзининг Х ижтимоий тармоғида UFC раҳбари Дана Уайтни қаттиқ танқид қилди.

“Мен ҳозиргина кунимни бузган нарсани билиб олдим. Бу ҳақда энди жим тура олмайман. Бу спорт ва уни бошқарадиган одамлар пулга оч ўғрилардан бошқа нарса эмас. Дана Уайт эски ва янги жангчилардан, шу жумладан мен, Нейт Диаз ва бошқалардан миллионлаб долларларни олди. Эслатиб ўтаман, Дана Уайт Исраэль Адесаньяга миллионлаб сармоя киритган ва уни UFC’нинг янги "олтин" боласига айлантириш учун реклама қилган. Бу бемаънилик. Бу пул бошқа жангчиларга сарфланиши мумкин эди. Исраэль Дананинг тарафкашлиги туфайли ўзидан яхшироқ бўлган жангчиларга қараганда кўпроқ пул топди!

Мен буни бугун эрталаб итлар билан сайр қилаётганда билиб қолдим. Юрагим сиқилиб кетди. Мен бу одамларга бутун фаолиятим давомида ишондим, улар билан бирга овқатландим. Улар менинг оилам билан учрашишди. Агар бу ҳақда билсам эди... Одамлар менга ёзишни тўхтатишимни сўрашади. Улар: "Дана сизга қўнғироқ қилади ва ҳамма нарсани тушунтиради", дейишади. Мен “Йўқ!” дедим. Бу ҳақда дунёга айтишим керак”, — деб ёзди Соннен ўзининг Х ижтимоий тармоғида (собиқ Тwиттер).

Маълум вақт ўтгач, у Дана Уайт ҳақидаги барча постларни ўчириб ташлади ва шундай деб ёзди: "Мен оддий ҳаётга қайтаяпман. Кечирасиз, болалар!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!