Америкалик таниқли мураббий Фрэнсис Нганну ва Энтони Жошуа жангида ким ғалаба қозонишини айтди
Aмерикалик таниқли мураббий Виржил Хантер оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа (27-3,24 КО) ҳамда собиқ UFC чемпиони Фрэнсис Нганну (17-3)жанги ҳақида сўз юритди.
“Жошуа охирги жангида жуда кучли, жуда ноодатий ва жуда тез кўринди. Мен тахмин қилишдан олдин Нганнуни яна кўришни хоҳлайман. Биламан Фрэнсис жисмонан ноёб шахс унинг танаси бутунлай бошқа нарсадан бунёд бўлганга ўхшайди. Шунингдек, у ёшлигидан жисмонан бақувват эканлиги маълум. Мен Энтони ғалаба қозонишини кутаман, аммо бу жуда хавфли жанг. Нганну икки оёғида турса ва зарба бера олса, у доимо катта таҳдид бўлиб қолади”, - деди Хантер Boxing Social нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Энтони Жошуа ҳамда Фрэнсис Нганну ўртасидаги бокс бўйича жанг 8 март куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.
Фикрлар