Амир Хан Келл Брукнинг навбатдаги рақиби бўлиши мумкин
Ads

Ярим енгил вазн тоифасида IBF версияси собиқ жаҳон чемпиони Келл Брук навбатдаги жангини июлда ўтказиши мумкин, дея хабар бермоқда боксчининг промоутери Эдди Хирн Boxingnews24 нашрига берган интервьюсида.

Жанг санаси ва жойи ҳозирча аниқ эмас. Брук мазкур тўқнашувда ғалаба қозонадиган бўлса, чемпионлик жангини ўтказиш имконига эга бўлади. Ҳозирда унинг бу беллашувига иккита асосий номзод бор. Улар чобиқ жаҳон чемпиони Амир Хан ва биринчи ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони Жаретт Хёрддир.

Амир Хан билан жанг қилиш бизнинг асосий мақсадимиз, аммо биз Жаретт Хёрд билан ҳам қизиқмоқдамиз. Келл июлда урушади, кейин унинг учун янада каттароқ нимадир излаймиз,— дейди Хирн.

Брук 2018 йил 3 март куни салкам бир йилдан сўнг рингга чиққан эди. Ўшанда у Сергей Рабченкони нокаутга учратган.