
Аморим "Биз юқори даражада ўйнамаяпмиз"
Европа лигасининг 7 -тур доирасида "Манчестер Юнайтед" ўз уйида "Рейнжерс"ни 2:1 ҳисобида таслим қилди. Учрашувдан сўнг "қизил иблислар" бош мураббийи ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Нотўғри қарорлар туфайли баҳснинг сўнгги етти дақиқасида ўйин назоратини қўлдан чиқардик. "Рейнжерс"нинг жавоб голига қадар, биз иккинчи голга яқин келдик ва аммо қулай имкониятлардан унумли фойдалана олмадик. Бироқ, қайта оёққа туриб, ғалаба қозонишни уддаладик.
Биз юқори даражада ўйнай олмаяпмиз, лекин охирги ўйинларда бироз бўлса-да яхшиландик. Рақибнинг ўйин услуби, тезлиги бошқача. Улар жуда яхши ҳаракат қилишди. Чизиқлар ўртасидаги боғламларни машғулотлар давомида кучайтиришимиз керак.
Биз кўпроқ дақиқаларда тўп билан ишлашимиз зарур. Бу бизга кўпроқ ёрдам бериши аниқ. Жадвалга қарасангиз, 2 ҳафтада бир ўйин, бу эса албатта ўз таъсирини кўрсатади. Шунинг учун кучли саккизликда қолишимиз муҳим.
Трансферлар ойнасида нима бўлишини билмайман. Келинг, ўйинларга кўпроқ эътибор қаратайлик, бизда ажойиб ўйинчилар бор. Жамоадаги футболчиларни яхшилашга ва улар ҳақида ўйлаганим яхши" - деди португалиялик мутахассис.
Фикрлар