Аморим Эрик тен Хаг олиб келган юлдузлардан қутилишга киришди

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийликка Рубен Аморимни тайинлаганидан кейин португалиялик мутахассис ишни таркибни ўзига мослаштиришдан бошлади.

Daily Mail нашрининг маълум қилишича, манчестерликлар қишки трансферлар вақтида Жошуа Зиркзеени ижарага жўнатадиган бўлди.

23 ёшли ҳужумчини ёзда Эрик тен Хагнинг талаби билан 50 миллион еврога трансфер қилишган эди. “Болонья”да тўпурарлик қобилиятини намойиш қилган бу футболчи Манчестерда ўзини кўрсата олгани йўқ.

Зиркзее “Манчестер Юнайтед”га келганидан бери 17 та учрашувда иштирок этиб, битта гол ва иккита ассист муаллифи бўлди. Бу статистика клуб раҳбарияти ва мураббийлар штабини қониқтирмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!