Аморим интернетдаги ҳақоратлар ҳақида: "Ҳозирги даврда бу одатий ҳолат"

  • 03 Dec 20:01
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим ўзи ҳақидаги ҳақоратли изоҳларни ўқимаслигини айтди.

Tecno

"Интернетда ҳақоратларга дуч келиш ҳар қандай касбда нормал ҳолат. Ўзимни ҳимоя қилиш учун ундай изоҳларни умуман ўқимайман. "Манчестер Юнайтед" ҳақида гап кетганда телевизор кўрмайман. Бунга сабаб танқидларга қўшилмаслик эмас, уларга қисман қўшиламан, лекин бу соғлиқни сақлашнинг бир усули.

Менга мураббий сифатида ҳис-туйғуларим етарли, бошқа ҳеч нарса керак эмас. Ягона йўл - ўзингни ҳимоя қилиш, бошқа йўл йўқ.

Албатта, ҳомийлардан пул йўқотяпман. Инстаграмдан кўп пул топишим мумкин эди, лекин оиламни ҳимоя қилиш ва нормал ҳаёт кечириш муаммолари ортиқча доллар ёки фунтга арзимайди. Бунга арзимайди.

Мен ҳимояланаман ва мағлубиятга учраганимизда ёки ёмон ўйнаганимизда ҳеч ким мендан қаттиқроқ бўлолмайди. Бугунги кунда бундай ҳақоратлар ҳақиқатан ҳам одатий ҳол, шунинг учун бу дунёда омон қолишнинг ягона йўли", - деди Аморим.

Comments

You must be logged in to commet!