
Аморим: "Жуда бўш ўйнаяпмиз"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим "Эвертон" билан сафарда қайд этилган 2:2 ҳисобидаги дурангдан сўнг ўз фикрларини билдирди. Учрашув давомида "қизил иблислар" икки тўп фарқи билан ортда бораётган эди, бироқ натижани тенглаштиришга муваффақ бўлишди.
"Биз уч очкони қўлга киритиб, ғалаба қозонишимиз керак эди. Энг ёмони шундаки, биз рақиб босими йўқ пайтда ҳам тўпни йўқотамиз ва керакли ишларни бажармаймиз. Жуда бўш ўйнаяпмиз.
Машғулотларда ишлашда давом этишимиз шарт. Ҳужум ташкил қилишни яхшилашимиз лозим, бугун эса гол уришда муаммолар бўлди.
Барқарорликка эришиш учун нима қилиш керак? Буни билмайман. Агар билсам, дарҳол ўзгартирган бўлардим. Ҳар куни максимал даражада диққатли бўлишимиз зарур. Аввало, бу мавсумни қандай бўлмасин ўтказиб олишимиз керак, кейин эса келажак ҳақида ўйлаш мумкин. Фақат салбий томонларга эътибор қаратишни истамайман, чунки иккинчи бўлимда ғалабага яқин бўлдик", – деди Аморим "TNT Sports" нашрига берган интервюсида.
Фикрлар