Аморим Каземирони ҳаммага намуна қилиб кўрсатмоқда

BEPUL PROPAN

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим жамоа ярим ҳимоячиси Каземирони иштиёқ ва касбий ёндашуви учун алоҳида таърифлади.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, португалиялик мутахассис бразилиялик футболчининг меҳнатсеварлиги, танқидларга қарамасдан таслим бўлмаслиги ва кам ўйин амалиётига қарамай тинимсиз ҳаракатда бўлишига юқори баҳо бермоқда. Аморим уни фақат ёшларга эмас, балки барча футболчиларга намуна сифатида кўрсатяпти.

Маълумотларга кўра, Аморим шахсан Каземирога профессионал муносабати учун миннатдорлик билдирган. Улар ўртасида жуда яхши ишчи муносабатлар шаклланган.

Шу билан бирга, клуб футболчи билан 2026 йил ёзигача тузилган шартномани узайтиришни муҳокама қилмаяпти ва Саудия Арабистони жамоаларидан яхши таклиф тушса, уни сотиш имконини кўриб чиқади.

Жорий мавсумда Каземиро АПЛда 22 ўйин ўтказиб, 1 гол урган

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!