Аморим кетма-кет тўрт мағлубиятдан кейин “Манчестер Юнайтед”дан кетишга тайёр

“Манчестер Юнайтед”га катта умидлар билан олиб келинган Рубен Аморим ҳам жамоа ўйини ва натижаларида ижобий ўзгариш қила олмаяпти.

Португалиялик мутахассис қўл остида манчестерликлар сўнгги тўрт учрашувнинг барчасида ютақазди. Хусусан, Англия Премьер-лигасининг 19-турида жамоа ўз мухлислари кўз ўнгида “Ньюкасл”дан 0:2 ҳисобида енгилди.

Шундан сўнг, журналистлар Рубен Аморимдан жамоадан қачон кетиши ҳақида сўрашди.

- Агар кетишим жамоа учун яхши бўлишини сезсам, дарров жойимни топшираман. Бундай ҳолатларда одам ўз ғояларига содиқ қолиши керак. Мен охиригача шундай қиламан.

Ғояларимда ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Ўзгаришлар муайян учрашувга қараб, фақат тактикаларда бўлади, - деди Рубен Аморим.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!