
Аморим: "Манчестер Юнайтед"да ишлаш бу орзу
Рубен Аморим МЮдаги иши ҳақида гапирди ва журналистлар саволига жавоб берди.
"Мураббий учун энг ёмон нарса жамоанинг ғалаба қозона олмаслиги. Лига кубогида учинчи дивизион жамоаси "Гримсби Тоун"га ютқазган ўйинимиз менга ҳаммасидан ҳам аламлиси бўлди. Кейн эса "Брендфорд"га ютқаздик. Буларни ҳис қилиш осон эмас.
Албатта, "Манчестер Юнайтед"да ишлаш бу шунчаки орзу. Мен бу ерда фаолиятимни давом эттиришни ва совринлар ютишни истайман. Мен жамоадаги ишимни йўқотишдан эмас, ғалабасиз серияга тушиб қолишдан кўпроқ қўрқаман. Ўйин тугагач, лавозимимни йўқотиш эмас, балки ғалаба қозона олмаганимиз ва муваффаққиятсизликка учраганимиз кўпроқ алам қилади, - деди португалиялик мутахассис.
Фикрлар