Аморим Манчестердан ҳайдалганини оғир қабул қилди

CHERY AUTO

Португалиялик мутахассис Рубен Аморим “Манчестер Юнайтед” раҳбариятининг уни бош мураббийликдан озод этиш қарорини жуда оғир қабул қилди.

Tecno

Бу ҳақда Sky Sports мутахассиснинг атрофидаги манбаларга таяниб хабар берди.

Манбага кўра, матбуот анжуманларидаги баёнотларига қарамасдан, Аморим клубни тарк этиш ниятида бўлмаган. У раҳбарият, жумладан спорт директори Жейсон Уилкокс томонидан ортиқча назорат қилинганини ва тактик қарорларда тўлиқ эркинликка эга бўлмаганини ҳис қилган.

Аморим жамоа натижалари етарли даражада бўлмаганини тан олган ва Алекс Фергюсон давридан кейинги барча мураббийлар орасида энг паст ғалабалар фоизига эга эканини англаб етган.

Шу билан бирга, у агар лавозимида қолганида, жамоани бу мавсумда Европа Чемпионлар лигасига олиб чиқишига ишонган. Унинг фикрича, қўшимча ресурслар берилганида бу нафақат Европа мусобақасига йўл очар, балки клубга катта молиявий фойда ҳам келтирар эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!