Аморим зўр футболчи танлади

  • 24 Nov 10:07
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” қишки трансфер ойнаси вақтида “Вулверхэмптон” ярим ҳимоячиси Жоао Гомесни сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Tecno

Бразилия терма жамоаси футболчисининг хизматларига манчестерликлар бош мураббийи Рубен Аморим шахсан қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Record нашри хабар бермоқда.

Манбанинг хабар беришича, Гомес манчестерликлар  томонидан Карлес Балеба (“Брайтон”) ва Эллиот Андерсон (“Ноттингем Форест”) учун арзонроқ муқобил вариант сифатида кўрилмоқда. Таъкидланишича, “Манчестер Юнайтед” 24 ёшли Гомес учун тахминан  50 миллион евро атрофида маблағ тўлашига тўғри келади.

Жорий мавсумда “бўрилар” ярим ҳимоячиси барча мусобақаларда 14 та ўйинда иштирок этиб, битта голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталидаги маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 40 миллион еврони  ташкил этади.

Гомес Бразилия терма жамоаси сафида 10 та ўйин ўтказган.

Comments

You must be logged in to commet!