Аморимдан Гарначога "ответ": "Атлетик"га қарши баҳсда ким яққол голли вазиятни кўкка совурганди?

CHERY AUTO

Рубен Аморим Европа лигаси финалини асосий таркибда бошламаган Алехандро Гарначо ҳақида гапирди. 

"Манчестер Юнайтед" Европа лигаси финал учрашувида "Тоттенхэм"га имкониятни бой берди (0:1). Аргентиналик ярим ҳимоячи ўйиннинг 71-дақиқасида Мейсон Маунт ўрнига майдонга тушди. 

Аввалроқ, футболчининг ўзи, шунингдек, акаси ва агенти бош мураббийнинг қароридан норозилигини билдирганди. 

"Ҳозир буни айтиш осон. Ярим финалнинг биринчи таймида "Атлетик"га қарши ким яққол голли имкониятни қўлдан чиқарди? Гарначо. 

Футбол шундай",
- деди "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!