Амрабатга гранд клублар "оғиз солган", бироқ у...
Марокашлик ярим ҳимоячи Софьян Амрабат Ла Лига клубларининг қизиқишлари ҳақида фикр билдирди.
"Барселона", "Атлетико" каби жамоалар билан мени боғлашаётганидан фахрланаман. Ҳозир "Фиорентина"да ўйнайман. Мен ўз клубимни жуда ҳурмат қиламан, бу ажойиб жамоа.
Ажойиб мураббийим Винченцо Италиано ва мени "Фиорентина"га олиб келган Рокко Комиссо билан яхши муносабатдаман. Мен уларни ва клубни жуда ҳурмат қиламан. Ҳозир "Фиорентина"да ажойиб дамларни бошдан кечиряпман. Бошқа жамоалар ҳақида гапиришни ёқтирмайман.
Аммо менга Симеоненинг ўйин услуби ёқади. Унинг жамоасидаги футболчилар жисмонан кучли ва тажовузкор. Менга унинг клубида ўйнаш ёқади", — дейди Амрабат. Эслатиб ўтамиз, кеча Марокаш ЖЧ-2022 ярим финалида Францияга имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақа билан хайрлашди.
Фикрлар