"Ан-Наср" "бомба" трансферга қўл уриш арафасида

"Бавария" вингери Садио Мане фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттириши мумкин. Унга "Ан-Наср" клубидан қизиқиш бор эди. 

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо берган хабарга кўра, томонлар келишувга эришиш арафасида. Сабаби, сенегаллик футболчи Мюнхен грандининг келаси мавсум учун режаларига киритилмаган. 

Унинг тахминий трансфер нархи 35 миллион евро бўлиши кутиляпти. Маненинг ўзи ҳам ушбу трансферга қарши эмас. 



Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!