"Ан-Наср" легионерига янги шартнома таклиф қилмоқчи
"Ан-Наср" Криштиану Роналду фаолиятини Саудия Арабистонида якунлашини истамоқда.
Ҳужумчининг риёдликлар билан шартномаси 2025 йилга қадар амал қилади. Шартнома муддати тугаётган пайтда Криштиану 40 ёшда бўлади. Клуб раҳбарияти у бошқа лигада тўп тепиши даргумон, деб ҳисобламоқда.
"ESPN" берган хабарга кўра, Саудия клуби форвард билан шартнома муддати тугагандан сўнг ҳам уни қўйиб юбормоқчи эмас. "Ан-Наср" у билан ҳамкорликни яна ҳам кўпроқ давом эттириш ниятида.
Фикрлар