"Ан-Наср" "Манчестер Сити"га керак бўлмай қолган футболчига таклиф юборди

"Манчестер Сити" марказий ҳимоячиси Эмерик Ляпорт Саудия Арабистони клубидан таклиф олди. Инсайдер Хосе Мануэлнинг хабар беришича, "Ан-Наср" футболчига йилига 20 миллион евро маош билан шартнома таклиф қилган.

Манбанинг айтишича, Ляпорт бу таклифга ҳозирча жавоб бермаган. Испаниялик ҳимоячи ўйлаб кўришга қарор қилди. Футболчи "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг режаларида йўқ, айниқса Йошко Гвардиолнинг трансферидан кейин.

Ляпортда "шаҳарликлар"га ўтишдан олдин ўйнаган "Атлетик"га қайтиш имконияти ҳам бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!