"Ан-Наср"га янги бош мураббий тайинланади. Уни Роналду танлаган
"Ан-Наср" катта харидлар қилишни давом эттирмоқда. Роналду келганидан кейин Саудия клуби энди португалиялик атрофида кучли жамоа қурмоқчи. Шундай экан, раҳбарият айни дам Марсело Брозович ва Ҳаким Зиеш трансферлари устида ишламоқда.
"Calcio Mercato" нашри хабар беришича, "Ан-Наср"ни бошқариш учун янги мураббий жалб қилинади. Клуб вақтинчалик асосий жамоа устози лавозимига кўтарилган Динко Еличични ишдан олмоқчи.
"Ан-Наср" Криштиану Роналду томонидан юқори баҳоланган Луиш Каштруни янги бош мураббий қилиб тайинлайди. 61 ёшли португалиялик мутахассис айни дам "Ботафого"да ишламоқда.
Маълумот учун, Каштру фаолияти давомида "Порту", "Ал-Дуҳайл" ва "Шахтёр" каби клубларни бошқарган.
Фикрлар