Ана ҳолос! Баҳодир Жалолов ва Энди Руиснинг эҳтимолий қарама-қаршилиги сўроқ остида қолди

  • 2 октябрь, 2019, 11:10
  • 1
  • Бокс

WBA, WBO ва IBF йўналишларининг оғир вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони Энди Руис 2020 йилги Олимпиада ўйинларида қатнашса дисквалификация қилиниши мумкин.

WBC президенти Маурицио Сулаймоннинг таъкидлашича, Руис икки йилга четлатилиши мумкин.

WBC президенти профессионал боксчиларнинг Олимпия ўйинларида қатнашишига кескин қарши.

“Бундай бўлиши мумкин эмас. Олимпиада ҳаваскорлар учун мўлжалланган, булар турли спорт турлари. Aгар, бирорта профессионал боксчи Олимпиадада иштирок этса, биз уни камида икки йил давомида ўз версиямиз бўйича жанглардан четлатамиз ",- деди Сулейман.

Aввалроқ, Руис Мексика жамоаси таркибида Олимпиада даиштирок этиш истагини билдирганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
BBS UZB
02/10/2019 16:35
Janob Suleyman fikrida sodiq qolsin-da