Ана ҳолос! WBО Тайсон Фьюрига Баҳодир Жалолов билан жанг қилишни таклиф қилди. Фьюри эса... (ФОТО)

Супероғир вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри (29-0-1, 20 КО) бугун WBO президенти Франсиско Валькарсел томонидан унга рақиб сифатида кўрилаётган Баҳодир Жалолов ҳақида маълумотга эга бўлди.

Промоутер Лу Дубелла "twitter" саҳифасидаги хабарига кўра, компания билан шартнома имзолаган ўзбекистонлик кучли, тезкор ва "чексиз потенциал"га эга бўлган Баҳодир Жалолов (6-0, 6 КО) яқин келажакда дивизион учун катта муаммолар келтиришини таъкидлади.

"Биз уни Тайсон Фьюри каби йигитлар билан рингда кўришни истаймиз," - деди WBO раҳбари.

Фьюри бунга: "Ҳа-ҳа-ҳа," - деб жавоб бериб қўйди ва бошқа ҳеч қандай изоҳ қолдирмади.

f4b6f6f818b46081b07d9aa1a8aa8509

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mahmudjon Junaydulloyev
07/01/2020 21:08
Bu Bahodirni bilmasdan turib, ustidan kulyaptiku? Bahodir aka olg'a! Buyuk janglar sizni kutmoqda.
Сурхон Барлос
10/01/2020 11:34
қойил